Сенатда пойтахтдаги учта пиёдалар ерусти йўлига 10 та лифт ва 6 та эскалатор ўрнатиш муҳокама қилинди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари буни молиялаштириш кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич кўрилишини айтди. «Газета.uz» пиёдалар ўтиш жойлари билан нима нотўғрилигини тушунтиради.
Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда. Пойтахт депутатлари иш бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Ўтиш жойлари манзиллари кўрсатилмаган ва шу сабабли жамоатчилик ва экспертлар қарорнинг асослилигига хавотир билдирмоқда.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева пойтахтнинг қатор кўчаларидаги кўприклар (ерусти пиёдалар ўтиш жойлари)да лифт ва эскалаторлар ишламаётгани ёки умуман мавжуд эмаслигини танқид қилди. Аввалроқ «Газета.uz» ерусти пиёдалар ўтиш жойлари муаммолари ҳақидаги видеоматериалини эълон қилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг